Янгиликлар
МУХЛИСЛАР МАЙДОНИ
18 июнь 2026 йил
Фарғона шаҳридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган мухлислар майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбия терма жамоасига қарши халқаро учрашуви катта қизиқиш ва кўтаринки кайфиятда томоша қилинмоқда.
Мазкур тадбирда таълим тизими ходимлари, фаол ота-оналар, ўқувчи-ёшлар ҳамда спорт ихлосмандлари бирлашиб, миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқда.
Мухлислар майдонида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларимизга омад тиланиб, уларнинг ҳар бир ҳаракати қизғин олқишлар билан кутиб олинмоқда.
Бундай тадбирлар ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда миллий жамоамиз атрофида бирдамлик муҳитини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига улкан зафарлар ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!
Олға, Ўзбекистон!
Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати.