Янгиликлар

.

1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1 июнь 2026 йил
image

ЕЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК — БОЛАЛАР БАХТИ УЧУН
Бугун, 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан байрамона хайрия тадбири ташкил этилди.
Маълумки, ёзнинг илк куни юртимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади.
Ушбу сана ўқув йилининг якунланиши ва ёзги таътилнинг бошланиши билан ҳамоҳанг бўлиб, барча болажонлар учун қувонч ва шодликка тўла байрам ҳисобланади.
Бу кунда турли маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиб, болаларга алоҳида эътибор ва меҳр кўрсатилади.
Шу билан бирга, мазкур сана жамиятимизга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир боланинг бахтли болаликка эга бўлиши ва комил инсон бўлиб вояга етиши қанчалик муҳим эканини яна бир бор эслатади.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар амалга оширилди.
Бошқарма бошлиғи Шерзод Долимов ташаббуси билан тизимда уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Унда бир гуруҳ ўқувчилар шинам дастурхон атрофида жамланиб, уларга байрамона кайфият улашилди.
Тадбир давомида 10 нафар ногиронлиги бўлган ва уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларга эҳтиёжлари учун ногиронлик аравачалари топширилди.
Болажонларнинг юзидаги қувонч ва самимий табассум ушбу эзгу ташаббуснинг энг катта самараси бўлди десак асло муболаға бўлмайди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb