Янгиликлар
ФАРҒОНАДА ДАВЛАТ ИМТИҲОНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
3 июнь 2026 йил
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Фарғона вилоятидаги таълим муассасаларида ҳам 2025–2026 ўқув йили якунлари бўйича 9- ва 11-синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари белгиланган тартиб асосида ўтказилмоқда.
Якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари 2026-йил 26-майдан 15-июнгача давом этади.
Бугун вилоятдаги барча умумий ўрта таълим мактабларида 9-синф ўқувчилари математика фанидан давлат имтиҳонини топширмоқда.
Маълумотларга кўра, вилоят бўйича давлат аттестацияси имтиҳонларида 9-синфларнинг 63 187 нафар ҳамда 11-синфларнинг 41 мингдан ортиқ битирувчиси иштирок этиши кутилмоқда.
Имтиҳон жараёнларини очиқ-ошкора ва адолатли ташкил этиш, ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда белгиланган тартибларга риоя этилишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилган.
Барча битирувчиларга имтиҳонларда омад, юқори натижалар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.