Янгиликлар

.

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

4 июнь 2026 йил
image

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда эртанги кун эгалари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Шу муносабат билан бугун Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳамда Фарғона тумани ҳокими тумандаги фаол, иқтидорли ва ташаббускор ўқувчилар билан учрашув ўтказдилар.
Фарғона тумани ҳокимлиги фаоллар залида ташкил этилган очиқ мулоқотда ёшлар билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги янгиланишлар, шунингдек, ўқувчилар учун яратилаётган кенг имконият ва шароитлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида ёшларнинг билим олишга бўлган интилиши, изланишлари ва турли танлов ҳамда мусобақалардаги ютуқлари юртимиз тараққиёти ва келажаги учун муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида ўқишда, жамоат ишларида ҳамда турли танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb