Янгиликлар

.

Вазир жамғармаси устамаси учун танловнинг навбатдаги босқичига старт берилди

2 июнь 2026 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан жорий йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралашнинг 2-босқич жараёнлари Фарғона шаҳрида жойлашган вилоят педагогик маҳорат марказида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур босқичда дастлабки саралашдан муваффақиятли ўтган 492 нафар педагог иштирок этиши режалаштирилган.
Беш кун давом этадиган ушбу жараёнда номзодлар суҳбат асосида баҳоланади.
Суҳбат давомида ҳар бир иштирокчига тасодифий танланган 4 та савол берилади ва уларнинг жавоблари Низомнинг 1-иловасида белгиланган баҳолаш мезонлари асосида максимал 20 баллик тизимда баҳоланади.
Ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказиш учун 12 дақиқа вақт ажратилади.
Белгиланган вақт доирасида саволлар бериш, жавобларни тинглаш ҳамда баҳолаш жараёни тўлиқ якунланиши лозим.
Суҳбат вақтини узайтиришга йўл қўйилмайди. Фақат техник узилишлар ёки комиссия томонидан асослантирилган ҳолатлар бундан мустасно ҳисобланади.


Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb