Янгиликлар

.

ФАРҒОНАДА ЯНА БИР МАКТАБНИНГ 660 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

18 март 2026 йил
image

Фарғона вилоятида таълим инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани “Тул” маҳалласида жойлашган 36-сонли умумтаълим мактаби учун 660 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қурилиб, “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” шиори остида кенг нишонланаётган Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилди.

Тадбир давомида сўз олганлар маҳалла аҳли ва ўқувчи-ёшларни ушбу қувончли воқеа билан самимий табриклаб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари юртимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, ёшларнинг сифатли билим олиши учун яратилаётган имкониятларнинг яққол ифодаси эканини таъкидладилар.

Маълумот ўрнида, мазкур мактаб бундан 57 йил аввал барпо этилган бўлиб, 320 ўқувчига мўлжалланган эди.

Йиллар давомида ҳудуд аҳолиси, жумладан мактаб ёшидаги болалар сони ортиб бориши натижасида таълим муассасасида ўқувчилар сони 800 нафардан ошган. Бу эса қўшимча ўқув биносига эҳтиёжни юзага келтирган.

Намунавий лойиҳа асосида бунёд этилган 4 қаватли замонавий ўқув биноси инвестиция дастури доирасида 11 миллиард сўм маблағ эвазига қурилди. Унда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb