Янгиликлар
Фурқат туманида “Келажак соати” дарсини ўтказди
10 март 2026 йил
Бугун Фурқат тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Муҳаммаджон Ортиқов тумандаги 4-умумтаълим мактабида навбатдаги “Келажак соати” дарсини ўтказди.
Мазкур дарс Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 25-августдаги “Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 308-сонли буйруғининг 4-иловасига мувофиқ ташкил этилди.
“Меҳнатининг таги роҳат” мавзусида ўтган ушбу очиқ ва намунавий дарс давомида ўқувчиларга меҳнатсеварлик, интизом ва масъулиятнинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрни ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ҳар қандай ютуқ ортида изланиш, сабр-тоқат ва тинимсиз меҳнат мужассам экани ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Шунингдек, дарс жараёнида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг келажакдаги мақсадлари, орзу-интилишлари ҳамда касб танлашда меҳнатнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, билим ва меҳнат уйғунлиги – муваффақият калитидир. Мазкур дарс ўқувчиларда меҳнатсеварлик, масъулият ва келажак олдидаги мақсадларни аниқ белгилашга хизмат қилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.