Янгиликлар

.

Жанубий Кореянинг Донг-Эуи университети профессор-ўқитувчилари Қувасой шаҳрида

12 январь 2026 йил
image

Хабарингиз бор, вилоятимизда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) билан ҳамкорлик йўлга қўйилган

“Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш, ўқитиш ва ривожлантириш комплекс марказини қуриш орқали мактабгача таълим педагог кадрларининг малакасини ошириш” лойиҳаси доирасида қатор ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Бугун мазкур лойиҳа доирасида Жанубий Кореянинг Донг-Эуи университети профессор-ўқитувчилари – Диана Ким ва Жун Юн Соок хоним Қувасой шаҳридаги 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюришди.

Меҳмонлар таълим муассасасида олиб борилаётган амалий машғулотлар жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Мониторинг давомида “Ўйинга йўналтирилган таълим ва тарбия” жараёнлари кузатилди. Мазкур метод асосида ташкил этилган машғулотларда тарбияланувчиларнинг фаоллиги хорижий мутахассисларда ижобий таассурот қолдирди.

Маълумот учун: Қувасой шаҳридаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилотининг тўрт нафар ходими 2025-йил июн ойида икки ҳафта давомида айнан ушбу методика бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиб, тажриба алмашиб келган эди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb