Янгиликлар
КУТУБХОНАЧИЛАР УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛЛАНДИ
6 январь 2026 йил
Бугун Фарғона шаҳридаги 25-мактаб кутубхонасида мактаб кутубхона мудиралари ва фаолият юритаётган кутубхоначилар иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Унда мактаб кутубхоналарида иш жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, фондни тўғри юритиш ва кутубхоначиларнинг касбий малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар давомида кутубхона фонди каталоглари ва бадиий адабиётлар билан ишлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.