Янгиликлар

.

Фарғоналик Нозимжон Шавкатжонов 416 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди

15 декабрь 2025 йил
image

Бугун пойтахтимизда 2024-2025-ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда 2025-йилда юртимиз ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этиб, жами 210 та медал (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритгани қайд этилди.

Қувонарлиси, Данғара туманидаги 1-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаб-интернати собиқ ўқувчиси,  ҳозирда Ўзбекистон миллий университети талабаси Нозимжон Шавкатжонов ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида ушбу ютуқларга муносиб ҳисса қўшди.

Франциянинг Париж шаҳрида 55-маротаба ўтказилган, дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан келган энг иқтидорли ёш физиклар қатнашган Халқаро Физика олимпиадасида (ИПҳО) бронза медалини қўлга киритди. Шу эришган натижаси учун бугунги маросимда у 416 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Унинг устози Шавкат Маматқулов эса 12 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb