Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ФАРҒОНАДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

27 октябрь 2025 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан “Коррупсия соҳасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш” фундаментал илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бугун Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимида “Коррупсия жиноятларини олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари ҳамда бу борада ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда бошқарма бошлиғи Шерзод Долимов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, Фарғона шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ҳамда шаҳардаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Шунингдек, “ЗООМ” платформаси орқали вилоятдаги шаҳар ва туманларда жойлашган студияларда бўлим раҳбарлари, ходимлар ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари мутасаддилари онлайн тарзда қатнашдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Криминология тадқиқот институти илмий ходими, сиёсий фанлар доктори Мунира Қаҳҳорова, институтнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича етакчи илмий ходими Қодир Қулиев, шунингдек, Коррупсияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Улуғбек Саидов маъруза билан чиқиш қилдилар.

Семинар-тренинг давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди. Тадбир якунида барча иштирокчилар аноним тест-сўровномада қатнашдилар.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb