Янгиликлар
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
8 октябрь 2025 йил
Аввал хабар берганимиздек, бугун 4 чорак “Медиа-режаси”га асосан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таʼлими бошқармаси раҳбари иштирокида "Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таʼлими бошқармаси тизимидаги таʼлим муассасаларида ўқувчиларга яратилган шароитлар ва имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари" мавзусида матбуот анжумани ва ПРЕСС-тур ташкил этилди.
Унда ОАВ вакиллари, эркин журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида вилоят Мактабгача ва мактаб таʼлими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, вилоятдаги таʼлим муассасаларида ўқувчиларга яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳамда бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маʼлумот берди.
Анжуман давомида иштирокчилар томонидан кун тартибидаги мавзу юзасидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Фарғона шаҳридаги янги, замонавий қиёфа касб этган 25-мактабда ўқувчиларга яратилган шароит ва имкониятлар билан танишдилар. Таʼлим масканинин кутубхонаси, спорт ва фаоллар зали, ошхонс, синиф хонаси ҳамда ундаги жҳозлар тадбир қатнашчиларида яхши таассуротлар қолдирди.
Муассаса мутасаддилари анжуман иштирокчиларининг бир қатор қизиққан саволларига бафуржа жавоблар беришди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.