Янгиликлар
Қиш фаслига таълим муассасалари тайёрми?
4 октябрь 2025 йил
Бугун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳамда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Сирожиддин Ғозийев Ёзёвон туманидаги бир қатор мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида бўлишди.
Жараён давомида тумандаги мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар, тозалик ва ободончилик тадбирлари, ўқувчиларнинг давомати, уларнинг бўш вақтини мазмунли ва мақсадли ўтказиши, тўгараклар фаолияти, болаларнинг ҳаёти хавфсизлиги учун яратилган шароитлар, соғлом ва хавфсиз овқатлантириш жараёнлари каби масалалар атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш, зарур чораларни кўриш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.