Янгиликлар
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
6 октябрь 2025 йил
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи асосида бошқарма аппарати ходимлари ҳамда соҳа масъуллари иштирокида вилоятдаги таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ободонлаштириш ва мавсумий ишлар кўлами ўрганилди.
Жумладан, ички иситиш тизимларининг синовдан ўтказилиши, қозонхоналарнинг мавсумга тайёрлиги, ҳудудлар ва бинолар тозалиги, ободонлаштириш ишлари ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича муассаса раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди.
Ушбу суратлар Фарғона туманидаги таълим муассасаларида икки кун давомида ўрганишлар олиб борган ишчи гуруҳ фаолиятидан.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.