Янгиликлар
РИШТОНДА БИТИРУВЧИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
6 октябрь 2025 йил
Риштон туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига бўлган қизиқишларини ошириш, уларда тўғри касб танлаш кўникмасини шакллантириш ҳамда келгусида жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида мактаб раҳбарияти ўқувчилар билан уларнинг келажакдаги мақсадлари юзасидан суҳбат ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берди.
Суҳбат жараёнида ёшларимизга юртимиз тараққиёти, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида билимли, масъулиятли ҳамда фидойи авлод бўлиб камол топиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.