Янгиликлар
“Келажак соатлари” дарслари: ўқувчилар замонавий таҳдидлар ҳақида фикр алмашди
7 октябрь 2025 йил
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 25 августдаги мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ҳамда ўқувчи ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган “Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 308-сонли буйруғи асосида вилоятдаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар "Келажак соатлари" дарс-машғотларида иштирок этишди.
Фарғона шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабда ўтказилган дарсда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳам иштирок этди. У 9-синф ўқувчиларига “Гаджетлар ва тадидлар” мавзусида дарс машғулоти ўтказди.
Ноанаънавий дарс сўнгида ўқувчилар замонавий гаджетлардан фойдаланиш маданияти, интернетдаги ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллектнинг таълим ва кундалик ҳаётдаги ўрни каби масалалар юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.