Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Тошлоқда “Жасорат мактаби” ўқувчилари ваъда бериш тадбири бўлиб ўтди

25 сентябрь 2025 йил
image

Тошлоқ тумани, Заркент шаҳарчасида жойлашган “Мотамсаро она” ҳайкали ёнида 8-мактабда ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқувчилари ваъда бериш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир тантанали руҳда ўтди. Дастлаб Давлат мадҳияси янгради ва ёшлар мардлик, жасорат ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишга қасам ичдилар. Улар ўз олдиларига билим олиш, ватанпарвар, қонунга итоаткор ва фидойи авлод бўлиш каби эзгу мақсадларни қўйдилар.

Маросимда фахрий меҳмонлар иштирок этиб, ёшларга самимий тилакларини изҳор этдилар. Сўзга чиққанлар Ватан ҳимояси, ёшларнинг маънавий етуклиги ва соғлом турмуш тарзи орқали жамият равнақига ҳисса қўшиш муҳим эканини таъкидладилар. Шунингдек, “Жасорат мактаби”нинг бугунги авлоди эртанги кун етакчилари сифатида юртга фахр келтиришларига ишонч билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар хотира суратлари олдилар ва ёшлар учун миллий ғоя, ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбияга қаратилган турли маърифий тадбирлар ўтказилиши белгиланди.                                                                                                                         

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb