Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фарғонада “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларига старт берилди

13 сентябрь 2025 йил
image

Бугун Республикамизда ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларига  старт берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида 9 та спорт тури – шашка, шахмат, енгил атлетика, стол тенниси, мини-футбол, волейбол, воркаут ва стритбол бўйича мусобақалар мактаб, туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида ташкил этилади.

Мусобақаларда иштирок этиш учун ўқувчилар дастлабки саралаш босқичида 5 ташаббус.уз электрон платформасида рўйхатдан ўтишлари шарт. Кейинги босқичларда эса айнан ушбу платформа орқали яратилган жамоалар беллашувларда иштирок этади.

Бугун республикамизнинг 14 та ҳудудида онлайн паралел шаклада очилиш маросими бўлиб ўтди. Фарғона вилоятида"Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларига старт берилиши Фарғона шаҳридаги 25 умумтаълим мактабида ташкил этилди. Очилиш маросимида Фарг'она вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, соҳа масъул ходимлари ва мутасаддилари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўз олганлар мазкур тадбирнинг аҳамияти, мусобақаларни юқори савияда ўтказиш юзасидан гапириб, барча иштирокчиларга юқори натижалар ва омадлар тиладилар.

Фарг'она вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb