Янгиликлар
Фарғонада Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчиларга давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
15 сентябрь 2025 йил
Тадбирда вилоятдаги фидойи ва фаол, таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барчани яқинлашиб келаётган Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклади. Янги Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг амалий самаралари хусусида сўз юритиб, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати алоҳида эътироф этилаётганлиги, қатор имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.