Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

16 сентябрь 2025 йил
image

Фарғона шаҳридаги 25 мактабда “Ўқувчиларни психологик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этишдаги устувор вазифалар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Мактаб психологларининг касбий билим ва кўникмаларини замонавий илмий ёндашувлар, инновацион методлар ҳамда амалий психология тажрибаси билан бойитиш мақсадида ташкилланган мазкур тадбирда иштирокчиларЎқувчиларнинг ёш ва индивидуал психологик хусусиятларини аниқлаш ва ҳисобга олиш усулларини қўллаш, ўқувчиларнинг психологик фаровонлигини таъминлаш, уларни руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган намунавий иш режани амалиётга жорий этиш, шунингдек, ўқувчиларнинг психологик ҳолатини тизимли мониторинг қилишни ривожлантириш" каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb