Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

21 август 2025 йил
image

Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада дарс соатлари пулга сотиладими?..." мазмунида тарқатилган аудиохабар бўйича Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Ижтимоий тармоқда тарқалган мазкур аудиохабардаги ҳолат "Фарғона шаҳридаги 4 мактабда бўлган", дея иддао қилинган. Ўрганиш жараёнида ушбу аудиохабар уйдирма, яʼни эски ва сохталаштирилган бўлиб, ўтган ўқув йили олдидан ушбу мактабнинг директор ўринбосари ва унга яқин бўлган бир-икки "ўқитувчи" томонидан қасддан уюштирилганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам ўрганилган. Ўрганиш натижасида ушбу аудиохабар сохта ва асосга эга эмаслиги тасдиқланган.

Шунингдек, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг 2024-йил 4 июндаги 663-05-22 сонли сўров хати, Фарғона шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2024 йил 4 июн кунги 97-11-169-МО/2024 сонли буйруқлари асосида соҳа мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилган ва тегишли хулосалар берилганлигини маʼлум қиламиз

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мазкур сохталаштирилган аудио ёзувни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb