Янгиликлар
Фарғоналик мактаб ўқувчилари чемпион бўлишди
22 август 2025 йил
Беш кун давомида Қирғиз республикасининг Иссиқ кўл вилоятида спортнинг футбол тури бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Унда мезбон давлат вакиллари билан бирга, Қозоғистон, Тожикистон ва мамлакатимиз футболчилари иштирок этишиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Миллий терма жамоамиз таркибида иштирок этган фарғоналик ўқувчилар чиройли комбинатсион ўйинларни намойиш қилиб, кучли зарбалари ва ўзига хос тактикаларни амалда қўллаган ҳолда майдондаги ҳаракатлари билан мухлису мутахассисларда катта таасуротлар қолдиришди.
10-12 ёшли футболчилар ўртасида ўтказилган учрашувнинг якуний финал баҳсида фарғоналик ўқувчилар Қирғиз Республикасининг "Алай" жамоаси билан баҳс олиб, 4:3 ҳисобида ғалабага эришишди. Ва янги Ўзбекистон ёшларининг имкониятлари юқори эканлигини амалда кўрсатишди.
Эришилган ушбу ғалаба фарғоналик ўқувчилардан мустақиллигимизнинг 34 йиллигига Юртдошларимизга катта совға бўлди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.