Янгиликлар
Ўқитувчилар олимпиадаси
22 август 2025 йил
Бугун вилоятимизда математика фанидан Ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтди.
Бугунги олимпиадада 718 нафар математика фани ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Маълумот ўрнида, мазкур олимпиаданинг 2-кунида биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан Ўқитувчилар олимпиадаси туман (шаҳар) босқичлари бўлиб ўтади.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.