Янгиликлар
"Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки"
22 август 2025 йил
Бугун юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари кенг кўламда ўтказилмоқда. Ушбу эзгу ишларда Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси фаол иштирок этмоқда.
Жамоа аъзолари бошқарма биноси ва ҳудудини тозалаш, ободонлаштириш, мавжуд дарахт ва гулларга даврий ишлов бериш ишларини амалга оширишмоқда.
Тадбир доирасида бир қатор эҳтиёжмандлар ҳолида хабар олиш ва амалий кўмак бериш ҳам режалаштирилган.
Барчани обод ва файзли маҳалла барпо этиш йўлида мана шундай хайрли ташаббусларда фаол бўлишга чорлаймиз!
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.