Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Долзарб 90 кун” доирасида тадбирлар

23 июнь 2025 йил
image

Фарғона шаҳридаги 21-мактабда “Долзарб 90 кун” доирасида болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмоний фаолликни ошириш, дам олиш ва қизиқарли машғулотлар орқали руҳий ҳолатини кўтариш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 Айниқса, ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирларнинг ранг-баранглиги болажонларга хуш кайфият бағишламоқда. Тадбирлар доирасида Фарғона давлат университети профессори, фиология фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Сиддиқ Мўмин ва Зафар Исомиддин билан “Ёш китобхон – 2025” лойиҳа доирасида ижодий учрашув ташкилланди.

Ўқувчилар мазкур тадбирга алоҳида ҳозирлик кўришди ва унда фаол қатнашдилар.

Шунингдек, шу куни ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи томонидан мактаб кундузги оромгоҳда дам олаётган болалар билан спорт ўйинлари ҳам ўтказди.  

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb