Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

31 май 2025 йил
image

Ижтимоий тармоқларда “Давлат мактаблари ёпиладими? Таълим тизими тадбиркорга ёқмадими?” мазмунида танқидий лавҳа эълон қилинди.

Мазкур танқидий лавҳа тегишли тартибда Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.  

Тарқатилган видеолавҳада Фурқат туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактаб биносининг бир қисми хусусий мактабга айлантирилаётгани боис, ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан норозилик билдирилгани акс этган.

Ўрганиш жараёнида тадбиркор ва соҳага масъул бўлган мутасаддилар билан мулоқот қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Тилло сандиқча” НТМ ўртасида Фарғона вилояти Фурқат туманида жойлашган 16-умумтаълим мактаби ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш бўйича 2025 йил 14 феврал куни ДХШ 069-25-сон билан рўйхатга олинган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга 1 сон қўшимча келишув имзоланганлиги ҳамда ўқув бино мактаб балансида сақланиб қолиниб,  мурожаатлари ижобий ҳал этилганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 -декабрдаги “Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-440-сонли қарорида кўрсатилган 0,60 гектар бўш ер майдонида давлат-хусусий шерикчилик асосида мактаб қурилишини маълум қиламиз.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb