Янгиликлар
Брифинг
3 июнь 2025 йил
Фарғона ВММТБ томонидан ўқувчиларнинг ёзги таътили “Ёз-2025-мавсуми” ташикиланиши ҳақида вилоят Мактабгача ва мактаб та'лими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафруз Касимова иштирокида брифинг
Ўзбекистон Республикаси Президентимиз раислигида шу йилнинг 15-май куни “Мактаб таълими тизимини янада такомиллаштириш” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларини ёзги таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Долзарб-90 кунлик” тадбирларини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилган.
Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган вазифа ва тапшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда вилоятдаги барча умумтаълим муассасаларида “Долзарб-90 кунлик” тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилиб олинди.
Бугунги кунда вилоятдаги 955 та умумтаълим мактабларида 688 217 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқдалар. Шундан 43 367 нафар ўқувчилар 11-синф битирувчи ўқувчилари, 68 652 нафари 1-синф ўқувчилари бўлиб, ота-она қарамоғида бўлиши назарда тутилган. Ёзги таътил даврида 582 045 нафар ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш режалаштирилган.
Фарғона вилоятида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси Фарғона вилояти бошқараси ҳузуридаги Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти қошидаги 14 та “Статсионар оромгоҳлари”да 9300 нафар, 114 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Кундузги оромгоҳлар”ига 28 500 нафар, 841 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Соғломлаштириш майдончалари”га 520 305 нафар ҳамда 20 та вилоят ва туман (шаҳар) лардаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан ташкил этиладиган 7 та йўналишдаги 684 та тўгаракларига 23 940 нафар ўқувчи-ёшлар иштироки режалаштирилган.
2025-йил ёз мавсуми давомида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича вилоятдаги 114 та (11,9 фоиз) умумтаълим мактабларида уч навбатда “Кундузги соғломлаштириш оромгоҳлари”ни ташкил этиш ва оромгоҳларда 28 500 нафар (4,1 фоиз) болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган. Мавсум давомида И навбатда - 107 та умумтаълим мактабларидаги кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида 10 735 нафар, ИИ навбатда - 97 та кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида 9735 нафар, ИИИ навбатда – 85 та оромгоҳларида 8030 нафар болалар соғломлаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, соғломлаштириш ишларига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Қувасой,Фарғона шаҳри ҳамда Тошлоқ туманида вилоят миқёсида ва бошқа ҳудудларда туман-шаҳарлар миқёсида амалий кўргазмали семинарлар ташкил этилди.
Бугунги кунга қадар 107 та умумтаълим мактабларидаги кундузги соғломлашириш оромгоҳлари мавсумнинг И-навбатида ўз фаолиятларини бошлади ва режага нисбатан 7085 нафар болалар қамраб олинди.
Вилоят бўйича жами 107 та кундузги оромгоҳларда 10435 нафар (И-навбат режасига нисбатан 97,2 % фоиз) болалар соғломлаштирилмоқда.
Бошқарма тизимидаги 955 та таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” клублари ўртасида 385 та “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказилиб, 2 695 нафар ўқувчи-ёшлар жалб этилди. Ташкил этилган 3 820 та спорт тўгаракларига, 76 400 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинди. “Китобхонлик” йўналишида 184 та “Ёш китобхон” танловларида, 1 104 нафар ўқувчи-ёшлар жалб этилди. Ташкил этилган 5 730 та фан тўгаракларига 114 600 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинади. Ташкил этилган 1 910 та ижод йўналишидаги тўгаракларга 28 650 нафар ўқувчи ёшлар жалб этилмоқда.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.