Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фарғонада ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларига старт берилди

3 июль 2024 йил
image

Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 19 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари фаолият юритмоқда. 2024-2025-ўқув йили учун мазкур мактабларга жами 25 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.

Айни дамда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида тест синовлари учун ҳар томонлама тайёрланган 11 та биноларда мазкур мактабларга кириш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бошланди.

Бугунги имтиҳон жараёнларида 17 минг 780 нафар 5-синф ўқувчилари иштирок этмоқда.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb