Янгиликлар
Фарғона вилояти таълим делегацияси Японияда
1 июль 2024 йил
Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси "Япония таълим методикаси жорий қилинган 19 та мактабларда фаолият олиб бораётган мактаб директорлари ҳамда ўқитувчилардан иборат таълим делегацияси Японияда бўлиб турибди. Мазкур делегация аъзолари жорий йилнинг 29-июн куни кунчиқар мамлакатда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасида бошладилар.
Элчихонада асли ўзбекистонлик таълим фидойиси Токио Университети япон тили ўқитувчиси Феруза Норматованинг "Япония мактаб таълими" тўғрисидаги маърузаси билан танишилди, шунингдек, ушбу мамлакатнинг таълим методикаси масаласида фикр-мулоҳазалар тингланди.
Ташриф доирасида Фарғона вилоятидан келган таълим делегацияси "Япония-Ўзбекистон" дўстлик жамиятининг умумий йиғилишида иштирок этишди.
Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов "Фарғона таълим тажрибаси" мавзусида чиқиш қилди.
Шерзод Долимов Фарғона вилоятида 19 та туман-шаҳардаги умумтаълим мактабида 1 тадан мактабда Япония таълим методикаси асосида ўқитиш жорий этилганлиги, таълим масканларида яратилган барча шарт-шароитларга ҳудуд ҳокимликлари масъул бўлиб, маблабғ ажратганини алоҳида эътироф этди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи томонидан элчихона масъуллари ҳамда япониялик фахрий устозларга миллий совғалар тақдим қилинди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.