Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Долзарб 90 кун” дастур амалда

8 июнь 2025 йил
image

Қўқон шаҳридаги 25-умумаий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг таʼтил даврида мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш нақсадида “Долзарб 90 кун” дастури доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

Мактабда ташкилланган кундузги оромгоҳга юз нафарга яқин болажонлар жалб қилинган.

 Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида муассасада мунтазам равишда турли маʼнавий ва маʼрифий тадбирлар ўтказилмиқда.

Айниқса, “Заковат” интеллектуал ўйини, "Китоб мутолаа қиламиз", мусиқий танаффус, ёш мусаввирлар ижросида расмлар танлови, футбол, шашка ва шахмат ҳамда волейбол спорт мусобақалари болажонларга хуш кайфият бахш этмоқда.

Ташкилланган тадбирларда шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ота-оналар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Бу, албатта, ўказилаётган тадбирлар нуфузини, файзини оширмоқда.

Бундан ташқари, мактабда йўлга қўйилган ўндан ортиқ фан тўгараклари ўқувчилар билимларини ошириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. https://t.me/FarVMMTB/23576

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb