Янгиликлар
"Хайр боғча — салом мактаб"
2 июнь 2025 йил
Ёзёвон туманидаги 28-Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаганига ҳам бир йил тўлди.
Қисқа фурсатда муассасада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Таълим ва тарбия самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Бу йил биринчи қалдирғоч тарбияланувчилар мактабга кузатилди. Шу муносабат билан "Хайр боғча — салом мактаб" шиори остида тадбир оʻтказилди.
Унда болажонларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди. Тадбир давомида муассаса тарбияланувчилари устозларидан олган бошлангʻич билимлари, шеър, рақс ва қўшиқлари билан барчани хушнуд этишди.
Ташкилотда шу куни "Оналарга эҳтиром" тадбири ҳам ташкилланди.
Унда муассаса жамоаси ва тарбияланувчилари ўзларининг дастурлари билан фаол қатнашдилар.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.