Янгиликлар
"Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг вилоят босқичи ўтказилди
5 июнь 2025 йил
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотлари 6-7 ёшли тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг вилоят босқичи Ўзбекистон туманидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.
Танловида 19 нафар қиз болалар, 19 нафар ўғил болалар жами 38 нафар тарбияланувчилар иштирок этдилар.
Ғолиблар Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг дипломлари ва эстдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.