Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ФАРҒОНАЛИК ЎҚУВЧИ ОЛИЙГОҲГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА 189.0 БАЛЛ ТЎПЛАШГА МУШАРРАФ БЎЛДИ

3 июнь 2025 йил
image

Бувайда туманидаги 2-вилоят ИДУМИнинг 11-синф ўқувчиси Ражабов Азизбек олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида муддатидан олдин, максимал 189.0 / 189.0 балл тўплаб, давлат гранти асосида исталган иқтисодиёт йўналишидаги олий ўқув юртига қабул қилиниш ҳуқуқини қўлга киритди!

Бу юксак натижа ортида унинг тинимсиз изланишлари, ўз устида мунтазам ишлаши ҳамда устозларнинг самарали меҳнатларии ётибди.

Азизбекка келгуси ишларида ҳам омад тилаймиз.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb