Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Иқлим ўзгариши ва экология – болалар нигоҳида” танлови ғолиблари тақдирланди 

4 июнь 2025 йил
image

2 июнь куни Инсон ҳуқуқлари уйида “Иқлим ўзгариши ва экология – болалар нигоҳида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Тонг юлдузи” ҳамда “Класс!” республика болалар ва ўсмирлар нашрлари таҳририятлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу танловда Риштон туманидаги 49 мактабнинг 5-синф ўқувчиси Зокиров Диловарбек “Енг яхши видеоролик” йўналишида фахрли 2 ўринни кўлга киритди.

 Ғолиб ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори академик Акмал Саидов ва “Тонг Юлдузи” газетаси бош муҳаррири Феруза Адилова тақдирладилар.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb