Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Мурожаат

27 май 2025 йил
image

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Махкамов Ихтиёр Нумоновичнинг коррупцияга қарши курашиш юзасидан мурожаати

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Махкамов Ихтиёр Нумоновичнинг коррупцияга қарши курашиш юзасидан мурожаати
Ҳурматли таълим тизими жамоаси ва қадрли ота-оналар!
Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларидаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Барчамизга маълум-ки, Мактабгача ва мактаб таълими тизимида  жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар   “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” давом этмоқда. Ойлик доирасида вилоятимиздаги таълим муассасаларида ҳам сезиларли ишлар бажарилиб келинмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда 1076 та мактаб ва 4209 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Уларда 73 мингдан ортиқ педагогларимиз фаолият олиб бормоқда.
Ўтган ўқув йили давомида тизимда коррупцияга оид бир нечта мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти мактаблардаги дарс тақсимотлари, мактабларга ўқувчиларни қабули, устама ҳақларини белгилашдаги ноҳақликлар, шунингдек, ишга қабул қилиш жараёнларидаги таъмагирликлар учраётганлиги ачинарлидир. 
Ҳурматли мактаб директорлари ҳамда устозлар. Ҳеч кимга сир эмас, тизимда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш барчамизнинг вазифамиздир. Бу борада янги ўқув йили бошланиши арафасида сизларга яна бир бор эслатиб ўтиш билан бирга, огоҳлантирмоқчимиз-ки, юқорида таъкидланганидек, педагогга хос бўлмаган таъмагирлик, коррупцион ҳолатларга йўл қўйган ҳар қандай давлат хизматчиси албатта қонун олдида жавобгардир.
Дарҳақиқат, давлат хизматчисининг, энг аввало, юраги, виждони ва кўнгли очиқ, ақл ва заковат соҳиби бўлса, у албатта эл-юрт ишончини, меҳрини ва эътиборини қозона олади. Шундай экан, гўзал ва бетакрор юртимизнинг бугунги ва эртанги куни, ёруғ келажаги учун, авваламбор, ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик.
Мазкур мурожаатим орқали Сизлардан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими тизимида шу каби коррупцион ҳолатлар кузатилганда ёки шубҳа туғдирувчи ва ноқонуний ҳолатлар юз берганида алоқа каналларимиз ва расмий сайтимизга мурожаат қилишингизни сўраб қоламан.
Унутманг, мурожаатингиз махфийлиги кафолатланади!  https://t.me/FarVMMTB/23215

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb