Янгиликлар
ўқувчи-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот
19 апрель 2025 йил
Фарғона шаҳрида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи иштирокида тизимдаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот ташкилланди.
Тадбирда шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими соҳа масъуллари, ота-оналар ҳамда фаол ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбир аввалида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ўқувчи-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Бугунги кунда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жами 41 967 та тўгараклар мавжуд бўлиб, ушбу тўгаракларга 687 200 нафар (310 222 нафар қизлар) ўқувчилар қамраб олинган. Шундан 27 586 та фан тўгаракларига 456 010 нафар (228703 нафар қизлар) ўқувчилар, спорт тўгараклари 7 618 та бўлиб, 151 829 нафар (68323 нафар қизлар) ўқувчилар, 6 763 та беш ташаббус тўгаракларига 125 710 нафар ўқувчилар қамраб олинган. Вилоятдаги 20 та “Баркамол авлод” болалар мактабларида бугунги кунда 17 та йўналишда 998 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгаракларга 36 415 нафар (5,3 фоиз) ўқувчи-ёшлар мунтазам қатнашмоқда.
Тадбир давомида нуфузли республика танловилари — “Жадидлар изидан”, "“Турон” мактаб театри”, "“Иқтидор” мактаб ансамбли” каби беллашувларнинг мактаб, ҳудуд, туман ва шаҳар, вилоят ҳамда республика босқичларида ўқувчиларнинг фаол қатнашгани тилга олинди. Биргина "“Турон” мактаб театри” республика танловига онлайн рўйхатдан ўтган жамоалар 45 288 тани ташкил этган бўлса (362 304 нафар), шундан 5048 таси Фарғона вилоятидан бўлиб, ўз навбатида 41 384 нафар ўқувчи-ёшларни қамраб олгани, “"Иқтидор” мактаб ансамбли” республика танловида эса онлайн рўйхатдан ўтган жамоалар 8 890 тани ташкил этган бўлса (71 120 нафар), шундан 483 таси вилоятимиздан бўлиб, ўз навбатида 3 864 нафар ўқувчи-ёшлар иштироки таъминлангани ҳам эътироф этилди.
Тадбир сўнгида раҳбар бир қатор саволларга жавоблар берди.
Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.