Янгиликлар
Пресс-тур ва матбуот анжумани: “Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш бўйича яратилган шарт ва шаройитлар”
24 апрель 2025 йил
Ўзбекистон Республикаси Президент Админстратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган 2025-йил лл чорак “Медиа-режаси”га асосан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан “Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга оргатиш бўйича яратилган шарт ва шаройитлар” мавзуида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва ёш журналистлар иштирокида матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этиди.
Тадбир аввалида Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 2-феврал кунги "Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 53-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-феврал кунгдаги 78-сон қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган "Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта та'лим муассасалари ва тадбиркорлик субйектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаҳи Низом" талаблари ижросини та'минлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича ахбороти тингланди. Раҳбар анжуман иштирокчиларининг бир қатор саволларига жавоблар берди.
Ташкилланган тадбир доирасида матбуот анжумани қатнашчилари Фарғона шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни касб-ҳунарга оргатиш бўйича яратилган шарт-шаройитлар ва имкониятлар билан танишдилар. Касб-ҳунар ўрганиш ва ўргатиш жараёнларини кузатдилар.
Ушбу муассасада бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида соҳа масъуллари, устозлар ва касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчилар ҳамда тадбиркорлар билан суҳбатда бўлдилар.
Тадбир давомида анжуман иштирокчилар томонидан берилган саволларга муттасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.