Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Заковат” турнирининг вилоят босқичига старт берилди

23 апрель 2025 йил
image

Маълумки, Президентимизнинг “Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора тадбирлари тўғрисида" ПҚ-96 сонли қарори  ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида  умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинини баҳор ойларида ўтказиш белгиланган.

 Бугун Фарғонада ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, билимга чанқоқлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тафаккурини юксалтириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Заковат” турнирининг вилоят босқичига старт берилди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов ва вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов очиб, барча иштирокчиларга омад тилашди.

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида ўтказилаётган  анъанавий турнирда вилоятимиздаги шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган 57 мактабларнинг ўқувчилар  жамоаслари ўзаро беллашмоқдалар.      

                    Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таʼлими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb