Yangiliklar
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
16-sentabr 2025-yil
Ижтимоий тармоқда “Қўқон шаҳар 19-мактаб ошхонаси муаммолари ечим кутмоқда...” мазмунда тарқатилган хабар тегишли тартибда ўрганилди.
Мазкур тарқатилган хабарларда мактаб маъмурияти ва мактаб ошхонасини ижарага олувчи ўртасида низолар туфайли мазкур “тамадихона” ишламаётгани, бир қизчанинг сўзларига кўра, ошхонада иссиқ таомлар йўқ, кўп ҳолларда эски сосискадан хот-дог тайёрлаб беришёгани, мактаб директори ошхона ишига кўп аралашётгани, вилояти Мактабгача ва мактаб та'лими бошқармаси раҳбарияти ҳолатга аниқ баҳо бермаётгани иддао қилинган.
Шунингдек, тадбиркор ҳам мактаб раҳбари ҳаракатларидан норизо бўлиб, бир неча бор ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган Ҳолат тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Тарқатилган хабардаги важлар асоссиз эканлиги аниқланди.
Айни дамда томонлар ўртадаги тушунмовчиликларни бартараф этиб келишув асосида мактаб ошхонаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Соҳа мутахассислари тадбиркорга мактабда сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилмаслик амалдаги тартибга риоя қилиш лозим бўлган тушунчалар берилдганлигини маълум қиламиз.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.