Sayt test rejimida ishlamoqda

Yangiliklar

.

Бугун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг фаоллар залида бошқарма аппарат ходимлари ушун навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

16-sentabr 2025-yil
image

Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари ҳамда бошқарма ходимлари қатнашдилар.

Йиғилиш аввалида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов тизимда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни таълим ташкилотларга қамровини ошириш, инклюзив таълим, яшил энергия, ўқитувчилар малакасини ошириш, куз-қиш мавсумига ҳозирлик ҳолати, ўқувчи ва ўқитувчилар ва ўқитувчиларнинг ўртасида халқаро ва миллий сертификатлиларнинг сафини кенгайтириш каби бир қатор долзарб масалаларга эътибор қаратди.

Раҳбар бошқарманинг ижро назорат фаолиятини танқидий таҳлил қилган ҳолда соҳа масъулларига иш сифатини янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, раҳбар Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги қонунбузарлик ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларии, уни бартараф этиш чора-тадбирлари, коррупсияга қарши курашиш ва унга ҳамма риоя этишини яна бир бор эслатиб ўтди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb