Sayt test rejimida ishlamoqda

Yangiliklar

.

СЎХДА САЙЁР ҚАБУЛ

20-iyun 2025-yil
image

“Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!”

Ҳудудларда аниқланган тизимли муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан ўтказиладиган сайёр қабуллар режа-жадвалига мувофиқ “Инсон қадри” тамойили асосида ҳудудларда сайёр қабулларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғини Сўх тумани Маданият уйи биносида “Сайёр қабули” ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 17 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишиб, шундан 12 нафар фуқаролар мурожаати тингланди, 11 та мурожаат ижобий ҳал қилинди 1 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми, раҳбар хатти-ҳаракатидан норози, мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, жиҳозлаш, молиявий ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти масаласида бўлди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb