Sayt test rejimida ishlamoqda

Yangiliklar

.

Яшил чироқ” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди  

22-iyun 2025-yil
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-июлдаги “2022–2026-йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги ПҚ-316-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26-апрелдаги 212-сонли қарорида кўрсатилган бандлари ижросини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларда йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўникмаларни ошириш мақсадида, Фарғона вилоятида “Яшил чироқ” мусобақасининг туман (шаҳар) босқичи ғолиб жамоалари иштирокида вилоят босқичи ўтказилди.

 Мусобақа 7 та шартдан иборат бўлиб, унда шаҳар ва туман босқичда ғолиб бўлган мактаб жамоалари иштирок этишди.  

Ҳакамлар ҳайъатининг холисона баҳолаши асосида Қўқон шаҳри 22-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринга, Фарғона тумани 7-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринга ва Қувасой шаҳри 24-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди. 

Ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом, эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.  

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb